Ўзбекча
Навоий вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
(0 436) 223-01-38

Конституция - ҳаётимизнинг, тараққиётимизнинг ҳуқуқий асоси

Дата: 29.11.2017    

Конституциямизда эркин ҳаёт кечириш, юртимизни тараққий топган демократик давлатлар қаторига қўшишнинг асосий принцип ва қоидалари муҳрланган.

Ҳуқуқий демократик давлатнинг ўзига яраша мезонлари бўлиб, улардан бири инсоннинг дахлсиз ва ажралмас ҳуқуқларини таъминланишидир. Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида эътироф этилган бу ғоялар Конституциямизда ривожлантирилиб, инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият деб эътироф этилган.

Соҳибқирон Амир Темур: “Давлат агар дину ойин, яъни қонун асосида қурилмас экан, ундай салтанатининг шукуҳи, қудрати ва тартиби йўқолади... ”-дея айтганида, шубҳасиз, қонунлари мукаммал юртнинг келажаги порлоқ бўлишини назарда тутган. Зеро, ҳар қандай мамлакатнинг тараққиёти ва фаровонлиги қонунларнинг мукаммаллигига, уларнинг қатъий ижросига боғлиқ. Давлат ва жамият ҳаётининг барча жабҳаларида қонун устувор бўлса, мамлакатда тинчлик ва барқарорлик мустаҳкамланади, тараққиётга эришилади.

Асосий қонунимизга мувофиқ ижтимоий ҳаётнинг барча жабҳаларини ислоҳ этиш ва демократлаштириш, иқтисодиётимизни жадал, барқарор ривожлантириш орқали аҳоли фаровонлигини муттасил ошириш сиёсати юритилмоқда. Натижада мамлакатимизда роқобатбардош, ижтимоий йўналтирилган бозор иқтисодиёти ташкил топди, кичик бизнес ва ҳусусий тадбиркорлик изчил ривожлантирилди. Бу эса мазкур соҳанинг ялпи ички маҳсулотдаги улушининг янада ошишига, ички ва ташқи бозорда харидоргир маҳсулотлар ишлаб чиқарадиган корхоналарнинг барпо этилишига, янги иш ўринлари очилиб, аҳоли даромадларининг кўпайишига олиб келди. 

Эркин ва обод турмушимизнинг ҳуқуқий пойдевори – Конституциямиз шу нуқтаи назардан барчамиз учун азиз ва муқаддас. Ўз тақдирини ватан тақдири билан чамбарчас боғлаган ҳар бир киши муқаддимасидан бошлаб сўнгги моддасига қадар истиқлол ва истиқбол руҳи, инсонпарварлик ва адолат ғояларига йўғрилган Конституциямизнинг мазмун-моҳиятини чуқур англамоғи зарур.

         Конституциянинг жамият тараққиётига берувчи ғоялар ўз ифодасини топади. Бу унинг амалий функциясини намоён қилади.

         Конституция асосий қонун сифатида муайян давлатнинг ҳуқуқий ва қонунчилик тизимларининг ўзагини ташкил этади, ҳуқуқий тизим фаолиятининг устувор тамойилларини белгилайди ва унинг яна бир – юридик функциясида яққол намоён бўлади.

         Ўзбекистонимизнинг Конституциясида юртдошларимизнинг келажак авлодларга озод ва обод ватан қолдириш, уларнинг бахту камолини қўришдек орзу-ҳаваслари ўз ифодасини топганлиги билан бирга, давлатимиз раҳбари таъкидлаганларидек, унда жамики дунёвий неъматлар орасида энг улуғи-инсон деган фикр иллгари сурилган ва шу асосда фуқаро-жамият-давлат ўртасидаги ўзаро муносабатнинг оқилона ҳуқуқий ечими белгилаб берилган асосий қонунимизда давлатимизнинг, жамиятимизнинг ва ҳар бир фуқаронинг ҳуқуқ ва бурчлари бир-бирига уйғунлаштирилган ва мувофиқлаштирилган.

         Асосий қонунимизда демократик ҳуқуқий давлат, адолатли фуқаролик жамиятининг қиёфаси, ўзига хос белги ва хусусиятлари шакли ва тамойиллари ўз ифодасини топган.

         Конституциямизда бешта асосий тамойил мустаҳкам белгилаб қуйилган. Булар демократик жамиятнинг ҳалқаро миқёсда эътироф этилган тамойилларидир. Бу тамойиллар фуқароларнинг ўз хоҳиш-идорасини эркин билдириши, барча фуқароларнинг тенг ҳуқуқлилиги, давлат ва жамиятни бошқариш ишларида қонун устуворлиги, давлат ҳокимияти органларининг сайловлар асосида шакллантирилиши, уларнинг сайловчилар олдида ҳисоб бериши каби шаклларда намоён бўлади.

         Конституциямизда шахс, унинг ҳуқуқ ва эркинликлари давлатдан устунлиги эътироф этилган, шунингдек унда инсон қадри, шахс эркинлиги ва ҳаётини таъминловчи табиий имкониятларни юзага чиқишига алоҳида аҳамият берилган.

         Бош қомусимизнинг инсоннинг кундалик ҳаётдаги энг муҳим эҳтиёжларини таъминловчи имкониятлар-яшаш ҳуқуқи, суд жараёнида шахсий манфаатларини ҳимоя қилиш ҳуқуқи, турар жой дахлсизлиги  ҳуқуқи, бир жойдан иккинчи жойга эркин кучиш ҳуқуқи, фикрлаш эътиқод ва сўз эркинлиги, виждон эркинликлари қоида йўли билан кафолатланган.     

         Мухтасар қилиб айтганда конституциямиз ҳаётимиз ва тараққиётимизнинг энг муҳим ҳуқуқий асосидир.

  

Г. Мамалатипова, Навоий шаҳар ФҲДЁ бўлими 1-тоифали инспектори

         



Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi