Ўзбекча
Навоий вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
(0 436) 223-01-38

Нашрлар

ОАВ билан ҳамкорлигимиз давом этади

Сана: 23.08.2017    

Мамлакатимизда олиб борилаётган суд-ҳуқуқ ислоҳотлари самараси кўп жиҳатдан аҳолининг ҳуқуқий билим ва ҳуқуқий мадания­тини юксалтириш, қонунларнинг мазмун-моҳиятини тушунтириш ишлари нечоғлик йўлга қўйилганига боғлиқ. Жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунлар моҳиятини фуқароларга етказиш ҳамда кенг қамровли ҳуқуқий тарғиботни амалга ошириш ислоҳотларнинг ушбу босқичида суд-ҳуқуқ идоралари олдида турган муҳим вазифалардан ҳисобланади.


Электрон ҳукуматнинг бугунги кундаги ўрни

Сана: 21.08.2017    

Ушбу мавзунинг бугунги кундаги долзарблик даражасини қуйида келтириб ўтадиган статистик маълумотлар асосида тушуниб, бу каби ижтимоий муносабатларни тартибга солиш учун бир неча таклифларни олдимизга қўйиб уларни халқаро тажрибалар асосида ўрганиб чиқишимиз, фикримизча мақсадга мувофиқ бўлади. Электрон ҳукумат доирасида мамлакатларнинг рейтинг даражаларига кўра БМТга аъзо 194 мамлакатдан бугунги кунда Ўзбекистон 100 ўринни эгаллаб келмоқда.


“Magna charta libertatum” ёхуд эркинликнинг буюк хартияси хусусида

Сана: 16.08.2017    

Ҳаммамиз футбол ватани, миллионлар ўйини кашф этилган жой Англия давлати эканлигини тарихдан яхши биламиз. Шу билан бирга, бу мамлакатнинг ҳуқуқий ривожланиш тарихига назар солсак, ушбу мамлакат ўз даврида инсон ҳуқуқлари бўйича жаҳон давлатлари ҳуқуқий тизимлари учун асос бўлиб хизмат қилган 3 та муҳим ҳуқуқий ҳужжат қабул қилган қонунлар ташаббускори сифатида ҳам алоҳида ўрин тутишини айтишимиз лозим.


“Lex.uz” аҳолига қулай ва тез хизмат қилади

Сана: 16.08.2017    

Мамлакатимизни ҳуқуқий демократик давлат сифатида ривожлантиришда жамиятнинг замонавий талаб ва эҳтиёжларига жавоб берадиган қонун ҳужжатларининг ягона туркумлашган тизимини шакллантириш муҳим аҳамият касб этади


Х.Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази фаолияти янада ривожланмоқда

Сана: 16.08.2017    

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил13 апрелдаги 206-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Х. Сулаймонова номидаги Республика суд экспертизаси маркази (кейинги ўринларда Марказ деб юритилади) фаолиятини янада такомиллаштириш ҳамда суд экспертларининг малакасини ошириш тизимини ташкил қилиш тўғрисида”ги қарорини амалга ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.


Туғилганликни қайд этиш тартиби

Сана: 16.08.2017    

Соғлом ва баркамол авлодни вояга етказиш, оила, оналик ва болаликни ҳимоя қилиш масаласи – энг муҳим, устувор вазифа. Мамлакатимизда оналик ва болаликни ҳимоя қилиш бўйича кучли кафолат яратилганлиги, умумий таълим ва ёш авлодни профессионал жиҳатдан тайёрлаш тизимининг ислоҳ қилиниши


Мурожаатлар алоҳида эътиборда

Сана: 14.08.2017    

Маълумки, Ўзбекистон давлат мустақиллигига эришгач, жамиятимизнинг барча жабҳаларида олиб борилаётган кенг қамровли ислоҳотларнинг замирида, инсон ҳуқуқ ва эркинликларига бўлган эътибор, унинг шаъни ва қадр-қимматини ҳурмат қилиш, инсон ҳуқуқларини энг олий қадрият сифатида эътироф этиш каби ғоялар бош мақсад сифатида мустаҳкамланди.


Қонунчиликдаги айрим ўзгаришлар хусусида

Сана: 14.08.2017    

Мамлакатимизда қонун ижодкорлиги сохаси изчил ривожланмоқда. Қонун ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиёти соҳасида ягона давлат сиёсати амалга ошириляпти. Ватан тараққиёти, фуқаролар ҳуқуқ ва манфаатларини кўзлаб такомиллаштирилаётган миллий қонунчилигимиз ҳар томонлама мукаммал касб этиб бораётганлигини таъкидлаш лозим.


Маъмурий қамоқни ўташ – қонунчилик такомиллашмоқда

Сана: 14.08.2017    

Жорий йилнинг 9 январь куни “Маъмурий қамоқни ўташ тартиби тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни имзоланди. Қонун лойиҳаси 2016 йилнинг 24 ноябрида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида кўриб чиқилган ва маъқулланиб, Сенатга юборилиб 13 декабрь куни қонун лойиҳаси Сенат томонидан маъқулланди.


Нотариал ҳаракатларни амалга оширганлик учун давлат божи ундиришнинг ўзига хос хусусиятлари

Сана: 10.08.2017    

Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган кенг кўламли ислоҳотлар натижасида бозор муносабатлари жадал ривожланиб бормоқда. Бу эса, ижтимоий-иқтисодий муносабатларни босқичма-босқич ҳамда изчил равишда ҳуқуқий тартибга солишни тақозо этади.



Нашрлар 41 - 50 из 350
Начало | Пред. | 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 | След. | Конец


Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi