Ўзбекча
Навоий вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
Ишонч телефони:
(0 436) 223-01-38
(0 436) 223-16-47
(0 436) 223-47-20

Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғи

Баҳронов Шерзод Холмуродович - 1986 йил 12 августда Бухоро вилояти, Ғиждувон туманида туғилган. Маълумоти – олий, ҳуқуқшунос. 2006 йил Тошкент давлат юридик институтини (бакалавриат), 2008 йил Тошкент давлат юридик институтини (магистратура), 2014 йил Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2006 йилда Бухоро вилоят Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш бошқармаси Ромитан ва Пешку туманлараро давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори лавозимидан бошлаган. 2007-2009 йилларда Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ҳузуридаги Норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг амалга оширилиши устидан мониторинг қилиш маркази иш юритувчи котиби, катта маслаҳатчиси, етакчи маслаҳатчиси, 2009-2012 йилларда Бухоро вилоят адлия бошқармасининг Инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи, 2012 йил январь-август ойларида Бухоро вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари, 2012-2014 йилларда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академияси тингловчиси, 2014-2017 йилларда Жиззах вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимларида ишлаган.

 Ўзбекистон Республикаси адлия вазирининг 03.03.2017 йилдаги 63-шт-сон буйруғи билан Ш.Баҳронов Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланган.

Фуқароларни қабул қилиш ҳар ҳафтанинг чоршанба куни соат 10.00дан 12.00гача

Телефон: (0-436) 223-71-51

Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари

Турдимов Музаффар Толлибоевич - 1983 йил 7 октябрь куни Самарқанд вилояти Қўшработ туманида туғилган. Маълумоти олий, мутахассислиги тарих, ҳуқуқшунос, 2006 йилда Самарқанд давлат университетининг тарих факултетини ҳамда 2010 йилда Самарқанд давлат университетининг ҳуқуқшунослик факултетини тамомлаган.

Меҳнат фаолиятини 2006 йилда Навоий компьютер ва ахборот технологиялари академик лицейининг ўқитувчиси сифатида бошлаган. 2007-2008 йилларда Фуқаролик ишлари бўйича Навоий вилояти судининг суд мажлиси котиби, 2011-2012 йилларда Навоий вилояти адлия бошқармаси Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимининг катта маслаҳатчиси, 2012-2015 йилларда Навоий вилояти адлия бошқармаси Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлимининг бош маслаҳатчиси, 2015-2016 йилларда Навоий вилояти адлия бошқармаси Хорижий инвестициялар ва хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналарни ҳуқуқий ҳимоя қилиш бўлими бошлиғи, 2016 йилнинг февраль-сентябрь ойларида Навоий вилояти адлия бошқармаси Юридик шахсларни давлат рўйхатидан ўтказиш бўлимининг бош маслаҳатчиси, 2016-2017 йилларда Адлия вазирлиги Шартномавий-ҳуқуқий ишларни назорат қилиш бошқармаси етакчи маслаҳатчиси, 2017-йилнинг июль-октябрь ойларида Навоий вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2017 йил 3 октябрдаги 463 шт-сонли буйруғига асосан, М.Турдимов Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланган.


Фуқароларни қабул қилиш ҳар ҳафтанинг сешанба куни соат 15.00дан 17.00 гача

Телефон: (0-436) 223-01-38


Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари

Жавлон Лапасович Умаров - 1982 йилда Самарқанд вилояти Ургут туманида туғилган, миллати ўзбек, маълумоти олий, 2007 йилда Тошкент давлат юридик институтини тамомлаган, мутахассислиги ҳуқуқшунос.

У ўз меҳнат фаолиятини 2009 йилда Навоий вилоят адлия бошқармаси Тадбиркорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимининг катта маслаҳатчиси лавозимидан бошлаб 2011 йилгача ушбу лавозимда, 2011 йилнинг май-декабрь ойларида Навоий вилоят адлия бошқармаси Нотариат, ФҲДЁ ва адвокатура бўлимининг етакчи маслаҳатчиси, 2011-2015 йилларда Навоий вилоят адлия бошқармаси Нотариат, адвокатура ва ФҲДЁ органлари бўлимининг бошлиғи лавозимида ишлаган.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг 2015 йилнинг 19 январдаги буйруғига асосан, Ж.Умаров Навоий вилоят адлия бошқармаси бошлиғининг ўринбосари этиб тайинланган.

Фуқароларни қабул қилиш ҳар ҳафтанинг жума куни соат 15.00дан 17.00 гача

Телефон: (0-436) 223-00-25



Навоий вилоят адлия бошқармаси раҳбариятининг 2017 йилнинг 1-ярим йиллиги давомида туман ва шаҳарларда жисмоний ва юридик шахсларни сайёр қабул қилиш бўйича

ЖАДВАЛ

 

 

Ф.И.О.

 

 

Лавозими

Шаҳар ва туманлар

Навбаҳор

тумани

Нурота тумани

Қизилтепа

тумани

Конимех

тумани

Навоий

шаҳри

Хатирчи тумани

Кармана тумани

1.

Баҳронов Шерзод Холмуродович

Бошқарма бошлиғи

 

 

январь

 

 

январь

 

 

 

 

 

 

май

2.

Турдиев

Адхам

Муратович

Бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари

 

 

январь

 

 

 

март

 

 

3.

Умаров

Жавлон

Лапасович

Бошқарма бошлиғи ўринбосари

 

 

 

 

 

февраль

 

 

апрель

 


 *Изоҳ: Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш туман ҳокимликлари биносида ташкил этилади.

<

Бириктирилган ҳудудлар ҳамда қабулларни ўтказиш жойлари ва вақтлари заруратга қараб раҳбарият билан келишилган ҳолда ўзгартирилиши мумкин.



Навоий вилоят адлия бошқармаси раҳбариятининг 2017 йилнинг 2-ярим йиллиги давомида туман ва шаҳарларда жисмоний шахсларни ва юридик шахсларнинг вакилларини сайёр қабул қилиш бўйича

ЖАДВАЛ

 

 

Ф.И.О.

 

Лавозими

Шаҳар ва туманлар

Учқудуқ тумани

Қизилтепа

тумани

Нурота тумани

Хатирчи

тумани

Конимех

тумани

Зарафшон шаҳри

1.

Баҳронов Шерзод Холмуродович

Бошқарма бошлиғи

 

 

август

 

 

 

октябрь

 

 

 

2.

Турдиев

Адхам

Муратович

Бошқарма бошлиғи биринчи ўринбосари

 

 

 

август

 

 

 

 

ноябрь

 

 

3.

Умаров

Жавлон

Лапасович

Бошқарма бошлиғи ўринбосари

 

 

сентябрь

 

 

 

 

декабрь

 

         *Изоҳ: Жисмоний ва юридик шахсларни қабул қилиш туман ҳокимликлари биносида ташкил этилади.

Бириктирилган ҳудудлар ҳамда қабулларни ўтказиш жойлари ва вақтлари заруратга қараб раҳбарият билан келишилган ҳолда ўзгартирилиши мумкин.



Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi