Ўзбекча
Навоий вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
(0 436) 223-01-38

Янгиликлар

“DENTONS” ХАЛҚАРО ЮРИДИК ФИРМАСИ ВАКИЛЛАРИ БИЛАН УЧРАШУВ

Сана: 15.05.2018     Муаллиф:  Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан  алоқалар бўлими

2018 йил 14 май куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида адлия вазири ўринбосари Махмуд Истамов жаҳоннинг 66 та мамлакатида 160 га яқин офисларига эга бўлган“Dentons”  халқаро юридик фирмасининг Россиядаги вакили Флориан Шнайдер ва “Dentons Tashkent” адвокатлик фирмаси вакили Бобур Шамсиевлар  билан учрашди.

М. Истамов меҳмонларни Ўзбекистонда адвокатура соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар билан таништирди. 

Хусусан,2018 йил 12 майда имзоланган “Адвокатура институти самарадорлигини тубдан ошириш ва адвокатларнинг мустақиллигини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Фармонининг мазмун-моҳияти ва мазкур ҳужжат асосида мамлакатимизда адвокатларга яратилаётган шарт-шароитлар, адвокатура институтини ривожлантиришга қаратилаётган чора-тадбирлар, Адвокатлар палатасига берилаётган янги ҳуқуқлар шулар жумласидандир.

Ўз навбатида, фирма вакиллари Ўзбекистонда адвокатура интитутини такомиллаштиришга ўз хиссасини қўшишга тайёр эканлигини, юқорида таъкидланган ислоҳотлар адвокатлар учун янада кенг шароитлар очиб бериши мумкинлигини таъкидладилар.

Бундан ташқари, учрашувда тарафлар Ўзбекистонга адвокатура соҳасида хорижий инвестицияларни жалб қилиш масаласида, шунингдек қабул қилиниши режалаштирилган “Давлат хусусий шерикчилиги тўғрисида”ги қонун лойиҳаси мазмун-моҳияти ҳақида фикр алмашдилар.

Вазир ўринбосари Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги ваколатига кирувчи барча соҳаларда мулоқот ва ҳамкорлик учун очиқлигини таъкидлади.

 

 




Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi