Ўзбекча
Навоий вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
(0 436) 223-01-38

Янгиликлар

Адлия вазирлиги томонидан Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди давлат рўйхатидан ўтказилди

Сана: 14.05.2018     Муаллиф:  Адлия вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими

Маълумки, Давлатимиз раҳбарининг 2018 йил 2 февралдаги ПФ-5325-сонли “Хотин-қизларни қўллаб-қувватлаш ва оила институтини мустаҳкамлаш соҳасидаги фаолиятни тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонида Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фондини ташкил этиш тўғрисидаги таклифга розилик берилиб, Фонднинг вазифалари белгиланган. 

Шу муносабати билан, Адлия вазирлиги томонидан Хотин-қизларни ва оилани қўллаб-қувватлаш жамоат фонди давлат рўйхатидан ўтказилди.

Мазкур ташкилотнинг асосий мақсади хотин-қизларни ва оилани ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, шу жумладан, оғир ижтимоий аҳволга тушиб қолган хотин-қизлар ва оилаларга, ногиронлиги бўлган аёлларга моддий ёрдам кўрсатиш ҳисобланади.


 




Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi