Ўзбекча
Навоий вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
Ишонч телефони:
(0 436) 223-01-38
(0 436) 223-16-47
(0 436) 223-47-20

Янгиликлар

“Digital CASA”: ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида янги имкониятлар

Сана: 07.02.2018     Муаллиф:  Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

 2018 йилнинг 6 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари А. Ташкулов “Рақамли Марказий Осиё – Жанубий Осиё” (“Digital CASA”) лойиҳаси бўйича Пол Валлери бошчилигидаги Жаҳон банки вакиллари билан учрашди.

 А. Ташкулов меҳмонларни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятининг асосий йўналишлари, вазирликнинг давлат хизматларини кўрсатиш ҳамда адлия органларига ахборот-коммуникация технологияларини жорий этишга доир вазифалари билан қисқача таништирди.

 Ўз  навбатида, дастур раҳбари Пол Валлери ҳам мамлакатимиз адлия соҳаси вакилларига “Digital CASA” лойиҳасининг аосий мақсади ва вазифалари ҳақида  маълумот берди. Пол Валлерининг айтишича, “Digital CASA” лойиҳаси учта муҳим жабҳани ўз ичига олади:

1. Инфратузилма – ускуналарни харид қилиш;
 2. Инвестицияларни жалб қилишга қаратилган қулай муҳит яратиш: қонунлар билан ишлаш, тўсиқларни бартараф этиш;
 3. Рақамли хизматларга бўлган талабни ошириш: электрон ҳукумат, интернет орқали давлат хизматларини кўрсатиш ва ҳ.к.

 Учрашув чоғида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг мазкур минтақавий лойиҳадаги Марказий ва Жанубий Осиё мамлакатларини ягона рақамли “хаб”га бирлаштирувчи трансчегаравий минтақавий тармоқни яратишга қаратилган иштироки муҳокама қилинди.

 Хорижий экспертларнинг фикрича, ушбу лойиҳа республикамизнинг чекка  ҳудудларида ҳам интернет тармоғидан фойдаланиш имконини  янада яхшилаш, мамлакатимизнинг  исталган бурчагида давлат хизматларининг барча турларидан фойдаланиш ҳамда фуқаролик ҳолати далолатномаларининг рақамли нусхаларини яратиш имконини беради.

 Ўзбекистонга мазкур лойиҳани  миллий даражада жорий этиш  фуқаролар учун  ишончли ва тежамкор интернет-хизматларини тақдим этади, бизнесни глобал рақамли иқтисодиёт билан бирлашишини таъминлайди, давлат хизматларини кўрсатиш соҳасидаги инновациялар ривожланишини жадаллаштиради.

 Тадбир  якунида томонлар   учрашув  амалий ва самимий  руҳда ўтганини таъкидлашди.


                                                                                                                     



Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi