Ўзбекча
Навоий вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
(0 436) 223-01-38

Янгиликлар

АҚШ Федерал суди маркази директори билан ҳамкорлик масалалари муҳокама этилди

Сана: 08.02.2018     Муаллиф:  Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

       2018 йилнинг 7 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида Ўзбекистон Республикаси адлия вазири ўринбосари А.Ташкулов АҚШ Федерал суди маркази директори, судья Жереми Фогел  ҳамда Федерал суд маркази  Тадқиқот бўлимининг катта илмий ходими Жейсон Кантоне билан учрашди.

Учрашув аввалида А. Ташкулов мамлакатимизда Америка Қўшма Штатлари билан ҳар томонлама ва узоқ муддатли ҳамкорлик муносабатларини кенгайтириш, Ўзбекистон ва АҚШ ўртасидаги дўстона алоқаларни мустаҳкамлашга улкан эътибор қаратилаётганини таъкидлади.

Шунингдек, А.Ташкулов юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотлар, мамлакатни барча соҳаларда тараққий эттиришга қаратилган замонавий тенденциялар, жумладан, қонунчилик базасини мустаҳкамлаш, жамиятимиз ва давлатимиз ҳаётидаги муҳим соҳаларни либераллаштириш борасида  амалга оширилаётган изчил чора-тадбирлар, давлатимизни жадал ривожлантириш ва модернизация қилиш  ҳамда ҳуқуқий давлат ва кучли фуқаролик  жамиятини барпо этиш  бўйича қабул қилинаётган ҳужжатлар тўғрисида маълумот берди.

Айни пайтда хорижлик меҳмонлар Ўзбекистон Республикаси Алия вазирлиги фаолиятининг асосий йўналишлари  билан ҳам танишишди. Хусусан, вазирликнинг замонавий талаблар асосида давлат ва жамият қурилиши соҳасини демократлаштириш жараёнини инобатга олган ҳолда юристларни тайёрлаш, қайта тайёрлаш ва уларнинг малакасини оширишга оид фаолияти меҳмонларда катта қизиқиш уйғотди.

Ўз навбатида, Жереми Фогел ҳам Федерал суд маркази  АҚШ федерал  судларининг таълим ва тадқиқот органи ҳисобланишини маълум қилди. Ушбу марказ судлар  фаолияти бўйича тадқиқотлар ўтказиш ва уни ўрганиш, судлар фаолиятини янада такомиллаштириш ва уларни бошқаришга доир  таклифлар ишлаб чиқиш ҳамда одил судлов соҳаси учун АҚШ суд тизими ходимларини узлуксиз ўқитиш  ва тайёрлаш бўйича дастурларни амалга ошириш билан шуғулланади.

Учрашув доирасида томонлар Адлия вазирлиги ва АҚШ Федерал суд маркази ўзаро ҳамкорликка тайёр эканлигини билдириб ўтишди. 


                                                                                 

 



Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi