Ўзбекча
Навоий вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
(0 436) 223-01-38

Янгиликлар

Мулоқотлар самараси юридик хизмат амалиётида акс этмоқда

Сана: 07.02.2018     Муаллиф:  Адлия вазирлиги Ахборот хизмати

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги Юридик хизматларнинг фаолиятини мувофиқлаштириш ва методик таъминлаш бошқармаси томонидан республикамизнинг барча ҳудудларида юридик хизмат ходимларининг фаолиятидаги муаммолар ва соҳани ривожлантириш юзасидан таклифларни таҳлил этиш мақсадида давлат органлари ва ташкилотларининг юридик хизматлари ходимлари учун семинарлар ўтказилмоқда.

2018 йилнинг 22 январидан 2 февралига қадар Қорақалпоғистон Республикаси, Хоразм, Бухоро, Навоий, Наманган, Андижон ва Фарғона вилоятларида ўтказилган семинарларда жами 1400 та юридик хизмат ходими иштирок этди.

Семинарларда Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 19 январдаги ПҚ–2733-сон “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига мувофиқ юридик хизмат ходимларининг асосий вазифа ва функциялари нималардан иборат эканлиги, қайси вазифалар юридик хизмат ходимлари томонидан тўлиқ ва тўғри бажарилмасдан келинаётганлиги, бугунги кундаги юридик хизмат соҳасидаги муаммолар таъкидлаб ўтилди.

Семинарлар давомида Адлия вазирлиги масъул ходимлари томонидан “Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Юридик хизмат фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида белгилаб берилган вазифаларни юридик хизмат ходимлари томонидан самарали ижро этилишини ташкил этиш усуллари” ҳамда “Қабул қилинган қонун ҳужжатларининг мазмун-моҳиятини ижрочилар ва аҳолига етказишда юридик хизмат ходимининг ўрни ҳамда маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг норма ижодкорлиги” мавзуларида тақдимотлар ўтказилди.

Мазкур семинарлар якунига кўра юридик хизмат ходимлари билан очиқ мулоқотлар ўтказилиб, уларни қизиқтирган саволлар юзасидан тушунтиришлар берилди.

Эндиликда Сурхондарё, Қашқадарё, Самарқанд, Жиззах, Сирдарё, Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида семинарлар ўтказилиши режалаштирилмоқда.

 




Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi