Ўзбекча
Навоий вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
Ишонч телефони:
(0 436) 223-01-38
(0 436) 223-16-47
(0 436) 223-47-20

Янгиликлар

Қонунчиликдаги ўзгаришлар ҳамда давлат идораларининг ҳуқуқий тарғиботдаги роли

Сана: 28.09.2017     Муаллиф:  Навоий вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими

Жорий йилнинг 26 сентябрь куни адлия бошқармаси томонидан Ҳуқуқий тарғибот ва маърифат бўйича давлат органлари ишларини мувофиқлаштириш бўйича Идоралараро кенгашининг Навоий вилояти ҳудудий комиссия аъзолари, давлат ва хўжалик бошқарув органлари иштирокида, қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги ҳамда янги таҳрирдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонуннинг мазмун моҳиятига бағишланган семинар тадбири амалга оширилди.

Семинарда бошқарма бошлиғи томонидан қабул қилинаётган қонунлар ва норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар аҳолининг ҳуқуқий онги ва маданиятини янада юксалтириш билан биргаликда давлат ва хўжалик бошқарув органларининг зиммасига катта масъулият юклатилганлигини, бу борада давлат идоралари томонидан ҳуқуқий ахборот ва ҳуқуқий тарғибот тадбирларини ўтказишнинг амалдаги тизимини танқидий таҳлил қилиниб, бу соҳада муайян камчиликлар мавжудлиги таъкидлаб ўтилди.

2017 йилнинг 1-ярим йиллигида идоралар томонидан ҳуқуқий тарғибот бўйича амалга оширилган ишларнинг таҳлили кўриб чиқилиб, бу борада ички ишлар, солиқ, божхона, маданият, олий таълим ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълим ҳамда матбуот ва ахборот бошқармалари томонидан сезиларли даражада амалга оширилганлиги, бироқ, айрим идоралар томонидан юқоридаги қарорнинг моҳиятини бугунги кунга қадар тўлиқ англаб етмасдан тарғибот тадбирларига етарли даражада эътибор қаратмаётганлиги танқид қилиниб, келгусида давлат идоралари томонидан ҳуқуқий аҳборотни тарқатиш соҳасидаги вазифалари чора-тадбирлар асосида белгилаб олинди.

Шунингдек, Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими бошлиғи М.Турдимов томонидан қабул қилинган Ўзбекистон Республикасининг “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги Қонуннинг мазмуни ва моҳияти юзасиадан семинар иштирокчиларига батафсил маълумот берилди.

Мазкур қонун норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тарқатиш тизимини тубдан такомиллаштирганлиги, ижрочилар ва аҳолини қонун ҳужжатларининг моҳияти ва аҳамияти ҳақидаги ҳуқуқий ахборот билан таъминлашнинг сифатини оширганлиги, фуқароларнинг ҳуқуқий ахборотни олишда давлат томонидан кафолатланганлиги, вазирликлар, давлат қўмиталари ҳамда идоралари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари ҳуқуқий ахборот соҳасидаги вазифалари, шунингдек, Адлия вазирлиги ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш соҳасидаги махсус ваколатли давлат органи сифатида белгиланганлиги тўғрисида ҳамда ҳуқуқий тарғиботни тарқатишнинг усуллари тўғрсида семинар иштирокчиларига батафсил маълумот тақдим этилди.

Шу билан биргаликда янги таҳрирдаги “Жисмоний ва юридик шахсларнинг мурожаатлари тўғрисида”ги Қонунга киритилган ўзгартириш ва қўшимчалар бўйича бошқарма ходими М.Базоров томонидан тушунчалар берилди.

Хулоса ўрнида таъкидлаш жоизки, ҳуқуқий тарғибот соҳасидаги фаолиятни янада кучайтириш, ҳар бир ҳуқуқий тарғибот тадбирларидан кўзланган мақсад ва натижаларига эришиш, берилаётган ахборотларнинг оддий халқчил тилда етказилишига алоҳида эътибор қаратиш, давлат органларининг ушбу соҳадаги фаолиятига услубий раҳбарликни амалга ошириш асосий вазифаларимиздан бири ҳисобланади.




Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi