Ўзбекча
Навоий вилояти
адлия бошқармаси
расмий веб сайти
Телефон:
Ишонч телефони:
(0 436) 223-01-38
(0 436) 223-16-47
(0 436) 223-47-20

Янгиликлар

Ёшлар ҳуқуқлари бутун дунё муҳокамасида

Сана: 28.09.2017     Муаллиф:  Навоий вилоят адлия бошқармаси Ҳуқуқий тарғибот ва ахборот бўлими

“Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисида”ги БМТ конвенцияси таклифи айни кунларда бутун дунё мамлакатларининг муҳокамасида бўлди. Жорий йилнинг 27 сентябрь куни Навоий шаҳридаги 2-сон академик лицей ёшлари билан адлия бошқармаси бошлиғи Ш.Баҳроновнинг учрашуви айнан шу таклифнинг муҳокамаси доирасида бўлиб ўтди.

Учрашувда бошқарма бошлиғи Ўзбекистон Республикасининг “Ёшларга оид давлат сиёсати тўғрисида”ги Қонуни мазмун-моҳияти шунингдек, Ўзбекистон “Камолот” ёшлар ижтимоий ҳаракатининг 2017 йил 30 июнь куни бўлиб ўтган IV қурултойида президентимизнинг маърузалари мазмун-моҳияти кенг тушунтириш билан биргаликда, Президентимиз томонидан БМТнинг 72-ассамблеясида БМТ минбарида Ёшлар ҳуқуқлари тўғрисидаги БМТ конвенциясини қабул қилишни таклиф қилганлиги бунга асос қилиб, бутун дунё ёшларининг сони икки миллиарддан ортиб қолгани, халқаро терроризм ва экстремизм шиддат билан ўсиб бораётган бир пайтда ёшларга ҳимоя зарурлиги дунё ёшлари ўртасида зўравонлик ғояси тарқалишининг олдини олиш кераклиги, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини, турмушини ижтимоий ҳимоя қилиш учун дунё халқларидан кўп томонлама ҳамкорлик ташаббуси сўралишини, ёшлар ҳуқуқларини бир меъёрда белгилаш ва уни ҳимоя қилиш глобаллашув ва ахборот технология ривожланиш даврининг муҳим шарти экани таъкидланганлиги тўғрисидаги фикрларини ёшлар билан  ўртоқлашди.

 Суҳбат жараёнида ёшлар Президентимиз томонидан бутун дунё ёшларини қўллаб-қувватлаш юзасидан билдирилган таклифига ўз фикр ва муносабатларини билдириб, бугунги кунда юртимиз ёшларига берилаётган ишонч ва эътибор дунё мамлакатларининг ҳеч бирида йўқлиги таъкидлаб ўтилди.

Шундан сўнг мулоқот жараёнида ёшлар ўзларининг таклифлари ва мулоҳазаларини билдиришди ҳамда бир қанча саволларига жавоб берилиб, уларга керакли таклифлар берилди.




Фотосуратлар
Видеолавҳалар
Lex.uz дан излаш


Фойдали манбалар

Orphus hatolitlarni tekshirish tizimi